Бурма ҳам Исломий ерларни босиб олган. Яҳуд вужуди Шом ўлкаларининг бир қисми бўлмиш Фаластинни босиб олган. Расулуллоҳ с.а.в. бундай деганларида ҳаққи-рост гапирганлар: «Яқинда сизларнинг устингизга турли миллатлар худди қорни оч одам ўз таомига ташлангани каби ташланади». Шунда бир киши: «Ўша куни биз озчилик бўламизми, ё Расулаллоҳ?» деб сўраганда айтдилар: «У кунда сизлар кўпчилик бўласиз, аммо ёмғир сувининг кўпиги каби бир кўпик бўласиз. Аллоҳ душманларингиз қалбидан сиздан ҳайбатланишни олиб ташлайди, сизларнинг қалбингизга эса заифликни солиб қўяди». Бир киши: «Ё Расулаллоҳ, заифлик нима?» деб сўради. Дедилар: «Дунёга бўлган муҳаббат ва ўлимни ёқтирмаслик» (Абу Довуд Савбондан қилган ривояти).
Никсон «Урушсиз ғалаба» китобида шундай дейди: «Ҳақиқий ифтихор низодан четланишдан эмас, балки унинг тўполонида бўлишимиздан, мабдаларимиз, манфаатларимиз ва дўстларимиз учун курашишимиздан ҳосил бўлади… Демак, олам қай йўсинда юриши ҳақидаги гумонларимизни улоқтиришимиз лозим. Америкаликлар кураш нотабиий нарса, турли-туман халқлар аслида бир-бирига ўхшаш, ихтилофлар тушунмовчиликка бориб тақалади, доимий ва мукаммал тинчлик етишиш мумкин бўлган ғоядир, деб эътиқод қилишга мойил. Лекин тарих ушбу гаплар нотўғрилигини исботлайди. Бунинг сабаби шуки, ҳар бир уммат бошқасидан асосий жиҳатлар - сиёсий анъаналар, тарихий тажриба ва ҳаракатга келтирувчи мафкураларда - фарқ қилади. Булар эса одатда низо келтириб чиқарувчи жиҳатлардир. Қарама-қарши манфаатлар эса тушунмовчиликка, низоларга ва алал-оқибат урушларга олиб боради… Мукаммал тинчлик, яъни низолардан холи бўлган олам эса хом хаёлдан ўзга нарса эмас. Бу каби тинчлик ҳеч қачон бўлмаган ва ҳаргиз бўлмайди ҳам». У ўзининг «Қулай фурсат» китобида яна шундай дейди: «Манфаатлардан айрилиш Қўшма штатлар хавфсизлигига таҳдид соладиган бўлса, у ҳаётий манфаатга айланади. Демак, Ғарбий Европа, Япония, Канада, Мексика ва Кўрфаз давлатлари мустақиллигининг давом этиши юртимиз хавфсизлиги нуқтаи
40-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54
|